1

Uzbekistan Airways Technics авиакорхонасида Россия ва Қозоғистон «Боинг»ларига техник хизмат кўрсатилмоқда

ЖАМИЯТ 09.10.2014, 15:51
Uzbekistan Airways Technics авиакорхонасида Россия ва Қозоғистон «Боинг»ларига техник хизмат кўрсатилмоқда

Россиянинг “VimAvia” авиакомпанияси, Қозоғистоннинг “SCAT” юк ташувчи авиа компаниялари Uzbekistan Airways Technicsнинг доимий ҳамкорларидан бири саналади. Айни дамда улар ана шу ҳамкорликнинг янги босқичини амалга оширмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК матбуот хизмати хабар беради.

Эндиликда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК томонидан SCАТ авиакомпаниясининг “Боинг 767-300” самолётида А-check шаклидаги, VimAvia’нинг “Боинг 757” самолётида эса C-check шаклидаги таъмир ишлари олиб борилади.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК берган маълумотларга кўра, Uzbekistan Airways Technics авиакорхонасининг баъзи мижозлари билан ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш бўйича узоқ муддатли шартномалар тузилган, шу билан бирга доимий равишда қўшимча битимлар ҳам имзоланмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1