1

Самарқандда XVI асрга тегишли ҳинд тангаларидан иборат хазина топилди

ЖАМИЯТ 10.10.2014, 12:32
Самарқандда XVI асрга тегишли ҳинд тангаларидан иборат хазина топилди

Самарқанд вилояти Иштихон туманида XVI асрга тегишли ҳинд тангаларидан иборат хазина топилди. Хусусий уйнинг  қурилишида ғишт қуйиш учун чуқур қазиш чоғида кетмон ер остидаги қаттиқ бир жисмга урилган. Ушбу буюм сопол кўза бўлиб чиққан ва зарб вақтида кўза майдаланиб кетган, ичидан эса металл тангалар сочилиб кетган. Бу ҳақда «Правда Востока» газетаси хабар беради.

Олиб борилган дастлабки тадқиқот натижаларига кўра, кўза ичидаги 206 дона танга Ҳиндистоннинг Лаҳор, Аҳмадобод, Фаҳушпур шаҳарларида 1573—1600 йиллар оралиғида зарб этилган мис тангалар экани маълум бўлган.

Иштихон хазинаси пайса (чақа)лардан иборат бўлиб, қиймати 3 рупийдан ошади. Ҳиндистонда ички бозор учун чиқарилган тангалар Ўзбекистон ҳудудига қандай келиб қолгани бўйича аниқ изоҳ берилганича йўқ.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1