1

Янги таҳлика: Япония сари кучли тўфон мавсуми яқинлашмоқда

ДУНЁ 10.10.2014, 12:48
Янги таҳлика: Япония сари кучли тўфон мавсуми яқинлашмоқда

Жанубий Япон ороллари Окинава бирлашмаси ҳамда Кюсю ороли жанубида “Вонфон” номини олган навбатдаги кучли тўфон яқинлашиб келаётганлиги ҳақида хабар қилинди.

Бу ушбу мавсумда Тинч океанида юзага келган 19 тропик пўртана ҳисобланади ва метеорологларнинг фикрича, энг кучлиси ҳам айнан у бўлади.

"Вонфон" Окинава оролидан шимолга қараб ҳаракатланмоқда ва шанба, яъни 11 октябр куни етиб келади, дея хабар бермоқда ТАСС. Пўртана марказидаги шамолнинг тезлиги сониясига 50 метрга етмоқда, энг юқори тезлик эса 70 метрни ташкил этади.  Мутахассислар аҳолини кўчки ва сув тошқини рўй бериши ҳақида огоҳлантирмоқда ва уларга имконии борича уйларини тарк этмаслик тавсия қилинмоқда.

Бир ҳафта олдин Японияга келиб урилган олдинги тўфон “Фанфон” 6 кишининг ҳаётига зомин бўлган эди. Деярли 50 киши, хусусан “Формула-1” пойгачиларидан бири жабр кўрганди. Пойга тартиби ҳам издан чиққанди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1