АсосийJamiyat

​Бухоро вилоятида кутилмаганда мудҳиш воқеа содир бўлди​

'​Бухоро вилоятида кутилмаганда мудҳиш воқеа содир бўлди​'ning rasmi

Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида 10 сентябрь куни нохуш воқеа юз берди, деб ёзмоқда ЎзА.

Олиб борилган терговолди суриштирув ишларига кўра маълум бўлдики, ўша куни эрталаб “Оқ олтин” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи 41 ёшли К.Ў. ва унинг қариндоши 51 ёшли К.М. ҳамда тумандаги “Хўжакон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 39 ёшли И.Я. ов қилиш мақсадида йўлга тушади.

Улар чўл этагига туташ фермер хўжаликларидан бирининг экин майдонларига борганларида, учиб юрган иккита қирғовулни кўриб қолади. Учовлон ови бароридан келишини тахмин қилиб, хурсанд бўлиб кетади. Кутилмаганда ўша дақиқалар орасида қувонч ўрнини юракларни ларзага келтирувчи мудҳиш воқеа содир бўлади.

... К.Ў дарҳол ўзининг ов милтиғини қирғовул томонга тўғрилайди. Аммо шошиб, эҳтиётсизликка йўл қўяди. У милтиқ тепкисини босганда, сочма ўқ олдинроқда турган қариндоши К.М.нинг орқасига тегади ва жароҳат етказади. Шериклар вақтни бой бермаслик мақсадида яраланган ҳамроҳни машинада туман тиббиёт бирлашмасига олиб кетишади. Афсуски, шифохонага етганда кеч бўлади. К.М йўлда вафот этгани маълум бўлади.

Вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати томонидан берилган маълумотга кўра, мазкур ҳолат юзасидан фуқаро К.Ў.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар