1

Оҳангаронда ИИБ терговчисига пора таклиф қилишди

ЖИНОЯТ 16.09.2018, 17:38
Оҳангаронда  ИИБ терговчисига пора таклиф қилишди

Ота ўғлига нисбатан тайинланиши мумкин бўлган жазони юмшатиш учун Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар ички ишлар бўлими терговчисига 200 доллар пора таклиф қилди.

Гап шундаки, жорий йилнинг 27 август куни кеч соат тахминан 2 ларда наманганлик ҳайдовчи У.С бошқарувидаги “Ласетти“си билан сурхондарёлик Н.З ни уриб юборади. Оқибатда оғир тан жароҳати олган 47 ёшли Н.З воқеа жойида вафот этади.

“Гулистон – Бўка – Ангрен – Қўқон – Андижон – Ўш“ йўлининг Оҳангарон шаҳар ҳудудида рўй берган мазкур ҳолат юзасидан шу куни Оҳангарон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан фуқаро У.С га нисбатан жиноят иши қўзғатилади.

Куни кеча – 14 сентябр куни соат тахминан 8:30 ларда ўзини айбланувчи У.С нинг отаси М.А, деб таништирган фуқаро терговчи Х.Ф нинг хизмат хонасига келиб, ўғли У.С га жиноят иши бўйича енгиллик қилиш, автоуловни жарима майдончасидан чиқариш, ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этмаслик ва ўғлига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлламаслик учун терговчига 200 доллар беришни таклиф қилган.

ЎзАнинг ёзишича, ушбу ҳолат юзасидан терговчи Х.Ф раҳбариятига хабар қилиб, фуқаро М.А га нисбатан пора таклиф қилгани учун тегишли тартибда чора кўришларини сўраган.

Вилоят ИИБ тезкор ходимлари ва Оҳангарон шаҳар прокуратураси ходимларидан иборат тезкор гуруҳ томонидан фуқаро М.А терговчи Х.Ф га 200 доллар пора бераётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Айни пайтда мазкур ҳолат бўйича терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1