Македонияда тахминларга кўра Эбола вирусига чалинган Бирлашган қироллик фуқароси вафот этди. Яна бир британияликда эса ушбу вирус аломатлари пайдо бўлган.
БВВЭ симптомлари қаттиқ ҳарорат, безгак ва овқат ҳазм қилиш жараёнининг бузилишидир, дея маълумот бермоқда ТАСС. Эбола вируси юққан 90 фоиз бемор ҳалок бўлади, бироқ ҳозирда ушбу кўрсаткич 60-70 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда Буюк Британия ҳукумати хорижий давлатлардан келаётган ва Эбола вирусини тарқатиши мумкин бўлган чет элликларни текшириш чораларини янада оширишни режалаштирмоқда, дея хабар беради қироллик ҳукумати матбуот хизмати.
Ушбу текширувлар биринчи навбатда Эбола тарқалган мамлакатлар ёки ўша давлатлар орқали ўтиб келган фуқароларига тегишли. Текшириш учун инсон тана ҳароратини узоқдан аниқлай оладиган махсус сканерлардан фойдаланилади. Бундай мосламалар Ғарбий Африка давлатларидан учиб келаётган самолет рейслари йўловчилари учун ҳам қўлланилади.





