АсосийJamiyat

20 сентябрь куни oб-ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин

'20 сентябрь куни oб-ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин'ning rasmi

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 20 сентябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин.

Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-17 даража илиқ, кундузи 22-24 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар