Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг сўнгги баёнотига кўра, ҳар йили дунёда 3 миллион киши алкоголли ичимликлар ичиш оқибатида ҳаётдан кўз юмади, деб хабар берди РИА новости нашри.
Келтирилган маълумотларга қараганда уларнинг асосий қисмини 15-49 ёш оралиғидагилар ташкил қилади. Шунингдек, баёнотда қайд этилишича, спиртли ичимлик туфайли вафот этиш ҳолатлари камбағаллар орасида кўп учрайди. Европада дунёдаги аҳоли жон бошига спиртли ичимликлар истеъмоли бўйича энг юқори кўрсатгичга эга бўлса-да, 2010 йилдан буён бу кўрсатгич 10 фоизга камайган. Ҳозирда Европада ичкиликбозлик бироз камайган бўлса-да, аммо дунё миқёсида олидаган бўлса, мазкур кўрсатгич ортиб бормоқда.






