Канаданинг Оттава, Онтарио ва яна бир қанча шаҳарларида кучли торнадо кузатилди, деб хабар берди РИА новости нашри.
Манбанинг хабар беришича, табиий офат сабаб камида 5 киши жиддий жароҳат олиб, касалхонага олиб кетилган. Шунингдек бинолар ва уйларга ҳам жиддий зарар етган. Шамол дарахтларни ағдариб юборган. Торнадо хавфнинг 5-даражаси сифатида баҳоланган. У бир неча соат давом этгач, бўрон тўхтаган. Бироқ ҳозиргача Отавва осмонида қора қуюн айланиб юрибди. Бу эса торнадо такрорланиши мумкинлигини англатади.






