Ирландияда кекса отахон босқинчиларнинг адабини бериб қўйди, дея хабар қилди Лайф нашри.
Букмекерлик идорасига бостириб кирган босқинчилар кекса бобойга дуч келишди. Босқинчилар менежерга таҳдид қилишади. Аммо 83 ёшли Денис О.Коннор муштлари билан уларни ҳайдаб солди. Ҳатто биттасининг орқасига тепиб ҳам қўйди.