Хитойда ушбу мавсумдаги илк кузги фестивал бошланди, деб хабар бермоқда РИА Новости нашри.
Пекинда ташкил этилган тадбирга мамлакатнинг барча ҳудудларидан фермер ва деҳқонлар ўз полиз маҳсулотларини олиб келишган. Шунингдек, пештахталарда дон-дун маҳсулотлари, меваларни ҳам кўриш мумкин. Ҳосил байрами кўргазма ва сайллар шаклида бўлиб ўтади. Мазкур тадбир Хитойдаги кузги марафон ва фестивалларни бошлаб беради.