Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди келаси йил бўлиб ўтадиган миллий сайловларга ҳозирдан тайёргарлик кўрмоқда, дея хабар қилмоқда Мeduza.io нашри.
У ўз имкониятини ошириш мақсадида ярим миллиардга яқин камбағалларга бепул тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида дунёдаги энг катта соғлиқни сақлаш дастурини ишга туширди. Бу эса 100 млн. оилага тиббий кўмак деганидир. "Modicare" тизими доирасида жиддий касаликка чалинган одамларга бепул даволаниш учун йилига 500,000 рупий ажратади. Моди шифохоналар ва шифокорлар етишмаслик масаласини ҳам ҳал қилишга ваъда берди.






