Юлдузнинг яқинлари берган хабарга кўра, уни 5 октябрдан бери кўришмаган. Бир ҳафталик мустақил қидирувдан сўнг қариндошлар полицияга хабар беришга мажбур бўлишган.
Сўнгги пайтларда Апхэмнинг оғир руҳий ҳолатда эканлиги ҳисобга олинса, вазият ташвишланарли.
ТАСС хабарига кўра, актриса бир ҳафта яқинлари билан ҳам, дўстлари билан ҳам алоқа қилмаган. Юлдузнинг отаси унинг йўқолганлиги тўғрисида полицияга маълумот берган. Унинг айтишича, Апхэмнинг бошига кулфат тушган ва олдин ҳеч қачон бунчалик узоқ вақт йўқолиб кетмаган. Охирги пайтда у кучли босим остида бўлган ва кетиб қолиши тўғрисида бир неча марта гапирган.
32 ёшли актрисанинг охирги роли бу “Август: Осейж графлиги” фильмидаги хизматкор Жонадир. Бундан ташқари Апхэм “Музлаган дарё” фильмида бош ролни ижро этган.





