АсосийDunyo

“Худхуд” саккиз кишининг умрига зомин бўлди

Ҳиндистоннинг жанубий-шарқида содир бўлган “Худхуд” бўрони натижасида камида саккиз киши ҳалок бўлди. Қутқарувчилар ушбу ҳудудда жабр кўрганларга ёрдам кўрсатиш операциясига тайёрланишмоқда дея хабар берди Associated Press агентлиги.

Ҳалок бўлганларнинг беш нафари Андхра-Прадеш штати фуқароси бўлса, уч нафари Орисса штати фуқаросидир. Шу билан бирга бўроннинг асосий қуввати Вишакхапатнам шаҳрини вайрон қилган. У ердан олдинроқ 400 минг маҳаллий аҳоли эвакуация қилинган эди.

Айни пайтда бўрон жимолий ғарбга қараб 150 километр соат тезлик билан ҳаракатланмоқда. 

    Бошқа янгиликлар