Боливияда 12 октябр куни ўтказилган президентликка ўтказилган сайлов натижаларига кўра, амалдаги давлат раҳбари Эво Моралес ишончли ғалабани қўлга киритди, дея хабар берди Reuters.
“Социализмга қараб ҳаракат” партияси вакили Моралес тахминий маълумотларга кўра сайловчиларнинг 61 фоиз овозини тўплашга муваффақ бўлган. Унинг энг яқин рақиби Самуэль Дориа Медина (Samuel Doria Medina) 24 фоиз овоз олган. Ушбу сайловда мамлакат раҳбарлигини қўлга киритиш учун беш нафар номзод кураш олиб бормоқда.
Сам Моралес ўз муваффақияти тўғрисида Ла-пасдаги президент саройига йиғилган ўзининг минглаб тарафдорларига маълум қилди.
Мамлакат қонунига кўра, президентлик лавозимига номзодлар сайловчиларнинг 40 фоиз овозини олиши ҳамда энг яқин таъқибчисидан 10 фоизга ўзиб кетиши керак. Моралеснинг ғалабаси тасдиқланадиган бўлса, у учинчи марта мамлакат Президенти этиб сайланган ҳисобланади.





