Америка махсус хизмати ходими Эдвард Сноуден АҚШ ҳукумати очиқ суд жараёнларини ўтказиш кафолатини бермас экан Россиядан она юртига қайта олмаслигини маълум қилди.
У бу ҳақида The New Yorker журнали билан бўлиб ўтган видеоконференцияда айтиб ўтди.
Сноуден Америка ҳукумати билан агар суд жараёнлари очиқ ўтказиладиган бўлса, ватанига қайтиши борасида бир неча марта гаплашганлигини қайд этди. “Бироқ айни пайтда улар рад жавобини беришмоқда”, - дейди Сноуден.





