1

«Ёш қўшиқ ижрочилари» фестивалининг Гран-При соҳибларига Президент соврини топширилди

ЖАМИЯТ 25.09.2018, 20:58
«Ёш қўшиқ ижрочилари» фестивалининг Гран-При соҳибларига Президент соврини топширилди

«Ёш қўшиқ ижрочилари» фестивали Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ёзувчилар уюшмаси ва уларнинг ҳудудий тузилмалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан ҳамкорликда ташкил этилди.

«Ёш қўшиқ ижрочилари» фестивали 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида мумтоз;эстрада;академик (опера); бахшичилик. йўналишларида ўтказилди. Ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар, миллий ғурур ва ифтихор, бағрикенглик, бунёдкорлик, меҳр-оқибат ғоялари руҳида тарбиялаш, мумтоз (анъанавий), академик (опера), эстрада ва бахшичилик йўналишларида ижод қилаётган ёш истеъдодларни кашф этиш, уларни қўллаб-қувватлаш, катта саҳналарда ўз санъатини намойиш этиши учун кенг йўл очиб бериш мақсадида ташкил этилган тадбирнинг маҳаллий саралаш босқичларига 250 минг нафар ёш қамраб олинди. «Ёш қўшиқ ижрочилари» фестивальининг Гран-При соҳиби Камила Амировага Президент соврини яъни 5 млн сўм миқдордаги пул мукофоти топширилди.

— Бундан олдин ҳам «Юлдузча», «Камалак юлдузлари» каби бир қатор танловларда қатнашиб ғолиб бўлганман. Аммо бу галги ютуқ – Президент соврини кутилмаган ва ҳеч қачон унутилмас совға бўлди. Мен бу рағбатга муносиб бўлиш учун янада ижодий парвозга шайланаман. Халқаро танловларда ҳам олий ўринларни қўлга киритиб, юртимиз шаънини ҳимоя қиламан, – дейди Камила Амирова.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1