1

"I love Tashkent" рамзлари бугунги кунда аҳолига қанчалик маъқул тушмоқда?

ЖАМИЯТ 25.09.2018, 21:11
"I love Tashkent" рамзлари бугунги кунда аҳолига қанчалик маъқул тушмоқда?

Ҳокимиятлар томонидан салкам шаҳар рамзи, шиорини англатувчи шаклга айлантирилган юракча, “I love Tashkent” рамзлари бугунги кунда аҳолига қанчалик маъқул тушмоқда?

Бу ҳақда бугун, “Ўзбекистон 24” радиоканалининг “Постскриптум” лойиҳасида қатнашган “XXI аср” газетаси бош муҳаррири Норқобил Жалилов ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди, деб ёзмоқда ЎзА.

Норқобил Жалиловнинг фикрича “I love Tashkent” сўзларидан кўра, “Тошкентга хуш келибсиз” сўзлари маъқулроқ. У “love” рамзий белгиларини уят деб, билишини айтди. Бу ҳақда Норқобил Жалилов туман ҳокимиятига эътирозини билдирганда, мазкур макетни ясаш учун катта маблағ сарфланганини айтишганини таъкидлади.

Қизиқ, маблағ сарфлашдан олдин ҳокимликлар бу ҳақида нега жиддий ўйлаб кўришмаган экан? Неча минг йиллик тарихга эга шаҳар, туманларимизни рамзий ифодалашда ғарбдан нусха кўчиришимиз уят эмасми?

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1