1

Тошкентдаги «Авиасозлар» деҳқон бозори директори қўлга олинди

ЖАМИЯТ 25.09.2018, 21:41
Тошкентдаги «Авиасозлар» деҳқон бозори директори қўлга олинди

Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан Яшнобод туман прокуратураси билан ҳамкорликда Департаментнинг Яшнобод туман бўлими бошлиғи Р.Э.нинг билдиргисига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, "Авиасозлар" деҳқон бозори АЖ директори Н.Э. бозор ҳудудида сотиладиган гўшт маҳсулотларини ҳақиқий миқдорини ва бозорнинг кунлик патта тушум пулларини ҳисобини назорат қилиб бормаслик эвазига бўлими бошлиғи Р.Э.га ҳар ойда 1500 АҚШ доллари “пора” беришни таклиф қилиб, шундан 550 АҚШ долларини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

"Мазкур ҳолат юзасидан "Авиасозлар" деҳқон бозори директори Н.Э.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўллаш масаласи кўрилмоқда", — дейилади Бош прокуратура хабарида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1