1

Тошкентда Ҳиндистон элчихонасининг янги биноси қурилади

ЖАМИЯТ 25.09.2018, 22:20
Тошкентда Ҳиндистон элчихонасининг янги биноси қурилади

Бугун, 25 сентябрь куни Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ҳиндистон элчиси Шри Винод Кумарни қабул қилди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ж.Ортиқхўжаев ва Кумар Тошкент-Деҳли ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш борасида ўзаро фикр алмашишди.

Шунингдек, учрашувда Ҳиндистоннинг янги элчихонасини қуриш учун пойтахт ҳудудидан ер майдони ажратиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

1988 йил август ойида Тошкентда Ҳиндистон бош консуллиги очилган. Бир неча йилдан сўнг у элчихонага айлантирилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1