Либерия кўчаларида минглаб одамлар Марказий банкдан йўқолган 104 миллион доллар миқдоридаги маблағни жойига қайтарилишини талаб қилишмоқда, Ren.tv нашри.
Улар мазкур пулларни амалдорлар ва банк раҳбарлари ўзлаштириб олганини таъкидлашмоқда. Ҳукумат вакиллари аҳолига мурожаат қилиб, йўқолган пуллар, албатта, жойига қайтарилиши ва ушбу ҳолат юзасидан айбдорлар жазоланишини маълум қилишган.
Одамлар кўчаларда “Йўқолсин коррупция” ва “Биз сизни пулимизни ўғирлаш учун сайламадик” каби ёзувлар туширилган баннерларни кўтариб олишган.Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада рўй берган ушбу ҳолат туфайли бир неча амалдорларнинг вазият ойдинлашмагунича мамлакатдан чиқиши таъқиқлаб қўйилди.






