1

Ҳоким ва ўринбосарлари хизмат машиналарини ҳайдамайди

ЖАМИЯТ 26.09.2018, 09:41
Ҳоким ва ўринбосарлари хизмат машиналарини ҳайдамайди

Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимовнинг жорий йил 22 сентябрда имзоланган қарорига кўра, эндиликда вилоят, туман, шаҳар ҳокимликлари мансабдор шахсларининг ҳокимлик балансида бўлган давлат хизмат автомашиналарини бошқариши таъқиқланади. Бу ҳақда "Зарафшон" газетаси хабар бермоқда.

"Ҳокимликлар хизмат автомашиналарини ҳайдовчи ўрнига мансабдор шахсларнинг бошқариши оқибатида турли хил йўл-транспорт ҳодисаларининг содир этилгани, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик ҳолатлари шундай қарор қабул қилинишига сабаб бўлган", - дейилган хабарда.

Бундан буён ҳокимлик хизмат автотранспорт воситаларини фақат бириктирилган ҳайдовчилар бошқаради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1