АсосийJamiyat

Пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочган ҳайдовчи қидирилмоқда

'Пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочган ҳайдовчи қидирилмоқда'ning rasmi

Сирдарё туманида шу йил 25 сентябрь куни номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинада “Тадбиркор” МФЙдан ўтувчи “Термиз –Тошкент” йўлида йўлни кесиб ўтаётган пиёда Р.Х.ни уриб юборган. Ҳайдовчи унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатмай, воқеа жойидан кетиб қолган. Натижада Р.Х. олган жароҳати сабаб воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

    Бошқа янгиликлар