АсосийDunyo

Исроилда 2 миллиард долларлик лойиҳа амалга оширилди

'Исроилда 2 миллиард долларлик лойиҳа амалга оширилди'ning rasmi

Исроилнинг Тел-Авив халқаро аэропорти ва Қуддус ўртасида 2 миллиард долларлик лойиҳанинг биринчи қисми амалга оширилди, деб хабар берди РИА новости нашри.

Биринчи босқич доирасида Иерусалим ва Тел-Авив аэропорти оралиғида тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилди. Бу йўналишда масофа қисқариб, сайёҳат 40 дақиқани ташкил қилади. Мазкур янгиликни бир неча йиллардан бери одамлар интизорлик билан кутаётган эди. Янги темир йўл линиясида тезлик соатига 160 километрни ташкил қилади.

Ушбу лойиҳа 2005 йилда режалаштирилган бўлиб, инфратузилмадаги молиявий муаммолар ва унинг ортидан келиб чиққан можаролар саба тўхтаб қолган эди. “Биз бу кунни узоқ кутдик ва бугун жуда хурсандмиз. Энди манзилимизга тез етиб, ишимизни битириб, ортга қайтишимиз мумкин” деди маҳаллий аҳоли вакилларидан бири.

    Бошқа янгиликлар