Тайланднинг Пхре провинциясида бундан бир неча кун аввал эр-хотин ўз уйидан бедарак йўқолган эди, деб хабар бермоқда Мir24.tv нашри.
64 ёшли истеъфодаги тадбиркор ва унинг хотини 61 ёшли Нод Судденнинг ғойиб бўлгани тўғрисида яқинлари полицияга хабар берган эди. Полиция олиб борган қидирув ишлари натижасида аёлнинг жасади топилди. Текширувлар шуни кўрсатдики, эр-хотин суиқасд қурбонига айланган. Эркакнинг жасади топилганича йўқ. Мазкур ҳолат юзасидан 3 нафар шахс гумондор сифатида қўлга олинди. Воқеанинг қолган тафсилотлари хабар қилинмаган.






