Филиппин мухолифат сенатори, собиқ денгиз кучлари зобити Антонио Трилланес давлат тўнтариши ва исёнда айбланиб қўлга олинган эди, деб хабар берди Ren.tv нашри.
2003-2007 йилларда мамлакат собиқ давлат раҳбари Глориа Аррайо унга нисбатан амнистия жорий қилган эди. Бироқ амалдаги президент Родриго Дутерте мазкур амнистияни бекор қилди. Бунга эса у амнистия талабларини бажармаганини ва мол-мулкини яширгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Антонио Трилланеснинг ўзи эса талаблар бажарилмагани тўғрисидаги хабарни рад этиб, унинг аризаси президент маъмурияти томонидан рад этилганини таъкидламоқда.






