АсосийJamiyat

Навоийда содир бўлган ЙТҲда икки покистонлик ва бир ўзбекистонлик ҳалок бўлди

'Навоийда содир бўлган ЙТҲда икки покистонлик ва бир ўзбекистонлик ҳалок бўлди'ning rasmi

Навоий вилоятида "Тойота" ва "Ласетти" тўқнашуви оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати.

2018 йил 25 сентябр куни соат 17:30 ларда Нурота тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-36 "Жиззах-Фориш-Қизилча" автомобил йўлининг 40-41 км оралиғида "Тойота" русумли автомобил бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган "Ласетти" автомобили билан тўқнашуб кетган.

ЙТҲ натижасида "Тойота"да бўлган икки нафар Покистон фуқароси ҳамда "Ласетти" ҳайдовчиси бўлган Ўзбекистон фуқароси қурбон бўлган. "Тойота" автомобилида бўлган яна бир нафар Покистон фуқароси жароҳат олган.

Айни дамда жароҳатланган фуқаро Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий вилояти филиалига ётқизилган. Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар