Сидзуок префектурасида истиқомат қилувчи 505 мингга яқин аҳоли мамлакатнинг ғарбидан шарқига қараб ҳаракатланаётган “Вонгфонг” тўфони сабабли эвакуация қилиш тўғрисида тавсия олишди, дея хабар беради япон нашри Mainichi. Айнан ушбу хабар Сикоку оролининг 100 минг аҳолисига ҳам йўлланган.
Япон метерологик агентлиги хабарига кўра, Окинава ороли ва Кюсю ҳамда Сикоку оролларининг жанубий ҳудудларини қамраб олган тўфон сешанба куни Хонсю оролига етиб келади. Кейин эса мамлакатнинг тинч океани соҳилларига қараб ҳаракатланди.
Айни дамда тўфон сабабли 40 нафар киши жабр кўрган, уларнинг бири бедарак йўқолган. "Вонгфонг" туфайли 400дан ортиқ авиарейслар бекор қилинди. Фалокат оқибатида мамлакатнинг жанубидаги 50 минг маҳаллий аҳволи электр энергиясисиз қолишди. Юз минглаб одамлар ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлишди.





