Греция пойтахти Афина шаҳрида тинимсиз ёғингарчиликлар кузатилмоқда, дея хабар берди Вести нашри.
Икки соатдан ошиқ давом этган сел келиши йўллардаги автомобиль ҳаракатларини издан чиқишига олиб келмоқда. Шу туфайли 2 та ЙТҲ рўй берган. Одамлар кўчаларда сув кечиб юришга мажбур бўлишмоқда. Айрим бино ва уйлар талофат кўргани хабар қилинмоқда.






