Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғанинг Германия пойтахти Берлин шаҳрига ташрифини Германияда истиқомат қилувчи турклар катта қувонч билан кутиб олишди, ТАСС нашри.
Улар "Жаноб президент, хуш келибсиз!" деган банерлар ҳамда мамлакатлари байроқларини кўтариб шаҳар кўчаларига чиқишди. Мазкур ташрифдан аввал германияликлар унинг келишига қарши намойишлар ўтказишган эди. Ҳар иккала миллат ўртасида можаролар келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида полиция юқори даражада хавфсизлик чораларини кўрди.






