АсосийDunyo

Фаластин президенти Трампга мурожаат қилди

'Фаластин президенти Трампга мурожаат қилди'ning rasmi

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос АҚШ президенти Дональд Трампга БМТ Бош ассамблеяси минбаридан мурожаат қилиб, Ал-Қуддусни Исроил пойтахти, деб тан олиш қарорини бекор қилишга чақирди, деб хабар берди ТАСС нашри.

Маҳмуд Аббос, шунингдек, АҚШ элчихонасининг Тель-Авивдан Ал-Қуддусга кўчирилиши қарорини бекор қилишни сўраган. Фаластин президенти фаластин халқи ўзини ҳимоялай олмаслиги ва шу сабабли БМТ давлатларини халқаро ёрдам кўрсатишга чақирган. “Бизда 38 та давлат, жумладан АҚШ билан террорчиликка қарши кураш бўйича келишув бор бўлса-да, қандай қилиб улар бизни террорчилар, деб атамоқда? Биз зўравонлик ва террорчиликни қўлламаймиз, аксинча дунёнинг исталган нуқтасида зўравонликка қарши курашамиз” деди у ўз нутқида.

    Бошқа янгиликлар