АсосийDunyo

Хитойда ёғингарчилик натижасида кичик чашма улкан шаршарага айланди (Видео)

'Хитойда ёғингарчилик натижасида кичик чашма улкан шаршарага айланди (Видео)'ning rasmi

Хитойнинг Гуйчжоу провинциясида ёғингарчиликлар натижасида кичик чашма улкан шаршарага айланди, деб хабар берди РИА новости нашри.

Унга маҳаллий аҳоли томонидан "улкан аждаҳо", деган ном қўйилди. Ҳозирда бу маскан сайёҳлар эътиборини тортадиган жойлардан бирига айланган. Шаршарадан лойқа сув оқаётган бўлишига қарамай, чет эллик сайёҳлар ва маҳаллий аҳолининг ўзи ҳам шаршара фонида суратга тушишмоқда. Манзара жуда чиройли бўлганидан илгари бу ерда жилдираб оқувчи сув бўлганига одамнинг ишониши қийин.


Бошқа янгиликлар