АсосийJamiyat

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ўқитувчи ва мураббийлар учун байрам дастури ташкил қилди

'Тошкент шаҳар ҳокимлиги ўқитувчи ва мураббийлар учун байрам дастури ташкил қилди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан 1-октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан “Сиз доимо ардоғимиздасиз” деб номланган байрам тадбири ташкил этилди, деб ёзмоқда ЎзА.

Пойтахтимиздаги “MultiMaFe” ресторанида ташкил этилган байрам дастурига узоқ йиллик тажрибага эга, баркамол авлод тарбиясига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган фидойи устоз ва мураббийлар таклиф этилди.

IMG_20180929_175811_504.jpg

– Байрам арафасида устоз ва мураббийларимизни қутлаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан илк бор мана шундан катта тадбир ташкил этилди, – дейди Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати координатори Тўрабек Тўраев. – Тошкент шаҳридаги 80 нафарга яқин мактаб, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ва олий ўқув юртлари ўқитувчиларини таклиф этдик. Биз имкон даражасида узоқ йиллар давомида таълим тизимида намунали фаолият юритган ўқитувчиларни саралаб байрам дастурига жалб этишга ҳаракат қилдик.

IMG_20180929_175816_377.jpg

Байрам дастурига таклиф этилган устоз ва мураббийлар кўп йиллик самарали меҳнати ва жамоат ишларидаги фаол иштироки учун Тошкент шаҳар ҳокимлигининг эсдалик совғалари ва ташаккурномаси билан тақдирланди.

    Бошқа янгиликлар