Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Мактабгача таълим вазирлиги негизида Ахборот ва педагогика технологиялари инновацион маркази давлат муассасаси шаклида ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ахборот ва педагогика технологиялари инновацион марказига қуйидаги вазифалар юклнди:
• таълим-тарбия жараёнига илғор педагогика ва ахборот технологияларини жорий этиш, Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимининг жорий этилишини таъминлаш;
• таълим-тарбия жараёнида, мактабгача тарбия тизимининг педагог ва раҳбар ходимлари таркибини ўқитиш жараёнида фойдаланиш ҳамда турли телекоммуникация каналлари орқали тарқатиш учун медиа-контент тайёрлаш ва ишлаб чиқариш;
• мактабгача таълим муассасалари учун ўқув-методик, дидактик материалларни тайёрлаш ва ишлаб чиқариш;
• мактабгача ёшдаги болаларни эрта ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш;
• мактабгача таълимни бошқаришнинг замонавий стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
• мактабгача таълим тизимига жорий этилаётган таълим усуллари ва дастурларини таҳлил қилиш ва самарадорлигини баҳолаш.
01.10.2018 05:14
Ўзбекистонда янги марказ ташкил этилди






