АсосийDunyo

Дэвид Бекхэм Эбола касаллигига қарши кураш кампаниясини бошқаради

UNICEF томонидан Африкадаги Эбола касаллигига қарши бошланган курашни Англия терма жамоаси собиқ сардори Дэвид Бекхэм бошқаради. Сьерра-Леоне футбол ассоциацияси президенти Иша Йохансен бунинг учун Бекхэмга миннатдорчилик билдирди, деб хабар бермоқда Uff.uz.

«Биз учун Бекхэмнинг иштироки жуда муҳим. Сьерра-Леоне учун футбол катта аҳамиятга эга», — деди Йохансен.

Хабар қилинишича, Бекхэм касаллик аломати кўзга ташланиши биланоқ шифокорларга учрашиш зарурлиги ҳақида видео орқали мурожаат қилади. Ушбу мурожаат бутун Ғарбий Африка бўйлаб трансляция қилинади.

    Бошқа янгиликлар