Тошкентдаги Амир Темур хиёбонида 1 октябрь куни соат 16:00 да ўқитувчи ва мураббийлар байрами муносабати билан отлиқлар паради бўлиб ўтди.
Тадбирда инглиз, немис, қирғиз, қорабайир ва фриз зотларига мансуб 100 дан ортиқ от иштирок этди.
Парадда от спорти билан шуғулланувчи спортчилар, Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Патруль-пост хизмати ва жамоатчилик тартибини сақлаш бош бошқармаси ҳамда Миллий гвардия фахрий қоровул кавалерия эскадрони батальони отлиқлари иштирок этди.
Маълумот учун: Ўзбекистон тарихида илк отлиқлар паради 8 июль куни бўлиб ўтган эди.















Асқар Ёқубов суратга олган






