АсосийJamiyat

Қашқадарёдаги тўйда аслида 400 киши заҳарлангани аниқланди

'Қашқадарёдаги тўйда аслида 400 киши заҳарлангани аниқланди'ning rasmi

Қаршида бўлиб ўтган тўйда кўплаб одамлар заҳарлангани ҳақида хабар бергандик. Оммавий ахборот воситаларида уларнинг сони бўйича турлича фактлар берилди.

Жабрланганлар ётган вилоят инфекцион касалликлар шифохонаси қабул бўлимидаги ҳамшира Шаҳзода Эшмуродованинг хабар беришича, сўнгги кунларда касалхонага 400 нафар одам заҳарланишдан шикоят қилиб мурожаат қилган. Аммо уларнинг ҳаммаси ҳам даволаниш учун ётиб қолмаган, деб ёзмоқда "Халқ сўзи" нашри.

Кўпчилик жабрланганлар ўзини нисбатан яхши ҳис қилгани учун касалхонада ётишни истамаган, биринчи муолажаларни олиб, қолганини уйда давом эттириш учун қайтган.

Шифохона навбатчи шифокори Баҳром Шодиев берган маълумотларга кўра, айни вақтда касалхонада ётганларнинг ошқозонини тозалаш ишлари давом эттирилмоқда. Жабрланганлар орасида 25 нафар ёш болалар ҳам бор.

Маълумотларга кўра, мазкур тўй бўлиб ўтган “Бахтли оила“ тўйхонаси 600 кишигача меҳмонларни қабул қилиш имкониятига эга. Тўйда қатнашганларнинг маълум қилишича, ўша кун тўйхона лиқ тўла бўлган.

    Бошқа янгиликлар