АсосийDunyo

Грецияда сув тошқини рўй берди

'Грецияда сув тошқини рўй берди'ning rasmi

Грециянинг шарқий қисмида сув тошқини рўй бермоқда, деб хабар берди Лента ру нашри.

Янги тропик бўрон ҳозирда мамлакатнинг бир қатор ҳудудларини қамраб олмоқда. Тошқин уйларнинг пастки қаватларигача кириб боргани сабабли 1300 дан ортиқ одам ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлишган. Кўчаларда қулаган дарахтлар йўлларни тўсиб, шусиз ҳам қийин бўлган автомобиллар ҳаракатини янада мураккаблаштирмоқда. Reuters ахборот агентлиги берган маълумотларга қараганда, 3 киши бедарак йўқолган. Электр энергиясида ҳам узилишлар содир бўлмоқда.

    Бошқа янгиликлар