АсосийDunyo

Сомалида Европа иттифоқига тегишли ҳарбийларга ҳужум қилинди

'Сомалида Европа иттифоқига тегишли ҳарбийларга ҳужум қилинди'ning rasmi

Сомали пойтахти Могадишода Европа иттифоқига тегишли ҳарбий конвойга ҳужум қилинди, деб хабар қилди ТАСС нашри.

Мазкур террорчилик ҳаракат оқибатда 3 киши қурбон бўлган. Шунингдек, яна 5 нафар инсон оғир жароҳат олиб, касалхонага олиб кетилди. Маълумотларга қараганда, портловчи моддалар билан тўлдирилган машина Италия ва Евроиттифоқ байроғи остида ҳаракатланаётган ҳарбийлар олдида портлатиб юборилган. Манбанинг хабар беришича, ушбу ҳужум учун жавобгарликни маҳаллий “Ash-Shabob” террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олган.

    Бошқа янгиликлар