Австралиялик талабалар Буюк Британия қироличаси Елизавета II га махсус ёғоч дастакка маҳкамланган ва қўлқоп кийдирилган сунъий қўл совға қилишди, дея хабар бермоқда Рамблер нашри.
Ушбу қўл мабодо қиролича чарчаб қолса халойиққа салом йўллаш учун қўлланишга мўлжалланган.
Сунъий қўлни ҳаракатга келтириш учун унга енгилгина тегиниш лозим бўлади, шунда қўл у ёқдан бу ёққа тебраниб, ҳаракатга келади.






