АсосийJamiyat

«Ўзтрансгаз» раиси газ нархлари ошиши аниқ эмаслигини маълум қилди

'«Ўзтрансгаз» раиси газ нархлари ошиши аниқ эмаслигини маълум қилди'ning rasmi

Бугун Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги анжуманида «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Шарифжон Турсунов иштирок этмоқда, деб хабар бермоқда ЎзА.

«Энергия ресурслари: ислоҳотлар даврида иқтисодиёт ва истеъмолчи маданиятининг муаммоларини таҳлил қилиш» мавзуидаги мазкур анжуманда газ нархларининг ошиши аниқ эмаслигини маълум қилди.

«Газ нархларининг ошиши аниқ эмас. Нархлар ошишини тасдиқлай олмайман. Қолаверса, газ нархларининг кўтарилиши ёки ўзгаришини «Ўзтрансгаз» ҳал қилмайди. Бу бизнинг ваколатимизга кирмайдиган масала", - дея жавоб қилди Ш.Турсунов.

    Бошқа янгиликлар