АсосийDunyo

Ким Чен Ин пайдо бўлди

КХДР раҳнамоси Ким Чен Ин сўнгги 40 кун ичида биринчи марта кўриниш берди. Бу ҳақда ЦТАК агентлиги хабар берди.

Шимолий Корея йўлбошчиси олимлар учун қурилаётган “Спутник” ҳудудида, шунингдек яқиндагина қуриб битказилган Давлат фанлар академияси энергиянинг табиий манбалари институтида бўлди.

Ким Чен Ин 3 сентябрдан бери кўриниш бермаётган ва бунинг натижасида соғлиғи ҳақида турли миш-мишлар пайдо бўлган эди. Сентябр ойининг охирида унинг оёғидан олган жароҳати сабаб даволанаётганлиги хабар қилинди.

    Бошқа янгиликлар