АсосийJamiyat

«Республика ёш олимларининг инновацион лойиҳалари» грант танлови бўлиб ўтади

'«Республика ёш олимларининг инновацион лойиҳалари» грант танлови бўлиб ўтади'ning rasmi

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи муассислигидаги «Республика ёш олимлар Кенгаши» нодавлат нотижорат ташкилоти ташаббуси билан жорий йилнинг 1-ноябрь санаси республикамиз Олий таълим муассасалари, Илмий тадқиқот марказларининг бакалавриат, магистратура, докторантурада таҳсил олаётган ва мустақил изланувчи сифатида илмий изланишлар олиб бораётган 18-35 ёшдан ошмаган ёшлари ўртасида старт-уп, инновацион ва амалий лойиҳаларини мақсадли қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқаришга татбиқ этиш мақсадида «Республика ёш олимларининг инновацион лойиҳалари» грант танлови бўлиб ўтишини маълум қилади.

«Республика ёш олимларининг инновацион лойиҳалари» грант танлови:

– Ижтимоий-гуманитар фанлар;

– Табиий фанлар;

– Аниқ фанлар йўналишларидаги инновацион лойиҳаларни 2018-йил 25-октябр кунига қадар Тошкент шаҳар, Қатортол кўчаси, Маъмурий ҳудуд биноси 60 Б-уй «Республика ёш олимлар Кенгаши»да қабул қилади.

Грант лойиҳаси 6 ойга мўлжалланиб, танлов натижасига кўра ҳар бир ғолиблар 10 000 000 (ўн миллион сўм) сўм маблағ билан тақдирланади.

Танлов ҳақида батафсил маълумотни http://yi.uz сайтидан билиб олишингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар