Пойтахтимизда жойлашган Гейдар Алиев номидаги Озарбайжон маданий марказида "Озарбайжон тарихи ва давлатчилиги" номли музей очилди. Очилиш маросимида марказ директори, Озарбайжон элчихонасининг биринчи котиби Самир Аббосов озарбайжон халқининг маданияти, бой тарихи, гўзал урф-одат ва анъаналари ҳақида нутқ сўзлаб, музейнинг очилиши Озарбайжон давлат мустақиллигининг 27 йиллигига муносиб туҳфа бўлганини эътироф этди. Музейда намойиш этилаётган Озарбайжонни акс эттирувчи фотокўргазма, шаҳарларнинг макетлари, турли туман экспонатлар ташриф буюрувчиларни бефарқ қолдирмайди.







