АсосийDunyo

Испаниянинг Мотрил портида 248 нафар қочоқлар қутқариб олинди

'Испаниянинг Мотрил портида 248 нафар қочоқлар қутқариб олинди'ning rasmi

Испаниянинг Мотрил портида 248 нафар қочоқлар қутқариб олинди, дея маълум қилди Gazeta.ru нашри.

Улар Ўртаер денгизизини кесиб ўтишга уринган Африка мамлакатлари фуқароларидир. Уларнинг қайиғи Марокаш яқинидан йўлга чиққани ҳақида нодавлат ташкилотлардан бири – Испания соҳил қутқарув хизматига хабар берган. Шундан сўнг улар қидирувни бошлашган. Вақтида амалга оширилган ҳаракатлар туфайли одамлар ҳаёти сақлаб қолинди. Reuter ахборот агентлиги тарқатган хабарларга кўра, муҳожирлар орасида 12 нафар гўдак ҳамда 100 дан ортиқ аёллар бўлган. Ҳозирда уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилиб, зарурий тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

    Бошқа янгиликлар