АсосийJamiyat

Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди

'Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди'ning rasmi

Кеча, 3 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 22:44да Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ер силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълум қилган.

Зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 389 км узоқликда жанубий йўналишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қайд этилди (38,71 Н, 66,09 Э).

Зилзила магнитудаси М=3,6.

Зилзила чуқурлиги Н=30 км.

Зилзила кучи Қарши шаҳрида 3 баллни ташкил этган.

Республиканинг бошқа ҳудудларида зилзила қайд этилмади.

Талафотлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумотлар келиб тушмади.

    Бошқа янгиликлар