АҚШнинг Майами шаҳри яқинидаги кўрфаз заҳарли сув ўтлари билан тўлмоқда, дея хабар бермоқда РИА Новости нашри.
Шарқий қирғоқда токсик моддалар сувости оламини нобуд қилиш билан бирга, инсонлар ҳаёти учун ҳам хавфлидир. Қумли соҳилларда ўлик балиқларни кўриш мумккин. Ҳукумат эса пляжни дам олувчилар учун вақтинчалик ёпиб қўйишни режа қилмоқда. Бироқ ҳозирча бу жой барча учун очиқ. Мутахассисларнинг таъкидлашича, токсик заҳарланиш одамларда нафас сиқиши ва кучли йўтални келтириб чиқаради.






