UFC чемпионлиги камари соҳиби Ҳабиб Нурмагомедов ва ирландиялик Конор Макгрегор ўртасида бўлиб ўтиши кутилаётган жанг бутун дунё эътиборини тортмоқда, деб хабар қилмоқда Спорт.ру нашри.
Жанг олдидан ўтказилган навбатдаги матбуот анжуманида Ҳабиб Нурмагомедов рақибининг кечикаётгани ва уни кутмаслигини айтиб анжуманни 15 дақиқа ўтиб тарк этган. Матбуот анжумани давомида саволларга фақат Нурмагомедовнинг ўзи ва UFC президенти Дэйн Уайт жавоб берган. Ирландиялик эса россиялик жангчи кетгандан 10 дақиқа ўтиб келган ва тирбандликлар сабабли кеч қолганини айтган.






