Енгил вазн тоифасидаги UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ўзининг илк унвон ҳимояси жангини ўтказди, деб хабар қилди Rt.com нашри.
Лос-Анжелес шаҳрида кечган жангда доғистонлик Ҳабиб рақиби ирландиялик Конор Макгрегорни ер тишлатди. Уч раунд давомида етакчиликни қўлга олган Ҳабиб тўртинчи раундда бўғма усул билан рақиби устидан мутлақ ғалабага эришди.






