Гаитиида кучли ер силкиниши рўй берди, деб хабар берди ТАСС нашри.
5,9 магнитудага тенг зилзила маркази 11,5 км чуқурликда эканлиги қайд этилган. Табиий офат оқибатида камида 14 киши қурбон бўлган. Жароҳат олганлар сони ҳозирча номаълум. Пор де Пе ҳамда Гро Морне шаҳарларида катта вайронагарчиликлар рўй берган. Бир неча юзлаб уйларга зарар етгани сабабли кўплаб инсонлар бошпанасиз қолди.






